Загрузка
Загрузка
Тошкентда Афғонистондан келтирилган гиёҳванд моддалари ортилган “Матиз” ушланган
Ҳодисалар

Тошкентда Афғонистондан келтирилган гиёҳванд моддалари ортилган “Матиз” ушланган

739
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкентда “Матиз” русумли автомобилни тўхтатишган. Уни текшириш чоғида йирик миқдордаги гиёҳванд моддалари топилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Машинада икки нафар чет эл фуқароси бўлган, уларнинг ёнидан 23 килограмм 52 грамм афьюн ва 30 килограмм 122 грамм наша топилган. Гиёҳванд моддалар процессуал тартибда мусодара қилинган ва расмийлаштирилган. Маълум бўлишича, ушбу наркотик моддалари афғонистонлик наркокурьерлар томонидан мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Яна бир ҳолатда, илгари чет элда содир этган оғир жинояти учун судланган ва жазони ўтаган Денов туманида яшовчи 56 ёшли фуқаронинг бошқарувидаги “Лаcетти” автомобили Термиз шаҳрида тўхтатилиб, кўрикдан ўтказилган. Унинг автомобилидан афғонистонлик наркофурушлар томонидан контрабанда йўли билан олиб кирилган 39 килограмм 520 грамм наша топилган.

Бундан ташқари, тинтув пайтида кучишлатар тузилмаси ходимлари илгари гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларда айбланиб судланган Денов туманида яшовчи 55 ёшли фуқаронинг уйидан сотиш учун сақланган 2 килограмм 396 грамм афьюн моддасини топишган.

Амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида жами 25 килограмм 448 грамм афьюн ва 69 килограмм 642 грамм наша мусодара қилинган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+