Загрузка
Загрузка
Тошкентда авиакасса раҳбари ушланган. У пандемия даврида хорижга чиқиш  учун сохта маълумотлар  ортидан  94 минг доллар  ишлаган
Ҳодисалар

Тошкентда авиакасса раҳбари ушланган. У пандемия даврида хорижга чиқиш учун сохта маълумотлар ортидан 94 минг доллар ишлаган

595
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда авиакасса раҳбари ушланган. Мухбиримиз хабар беришича, у пандемия даврида хорижга чиқиш учун сохта маълумотлар ортидан 94 минг доллар ишлаган. 

“13 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар Шота Руставели кўчасида жойлашган “Хумо транс” авиакасса раҳбари К.Е. фуқаро М.З.дан 1.450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди”, - дея маълум қилмоқда ИИВ.

Терговда маълум бўлишича, авиакасса раҳбари фуқаронинг ишончига кириб, пандемия шароитида чет давлатга даволаниш учун боришга асос бўлувчи касаллиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб беришига ва шу ҳужжатга асосан бемалол Россия Федерациясига бориши мумкинлигига ишонтирган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида фуқаро К.Е. бундан аввал ҳам 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1.200 АҚШ долларидан жами 94.800 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 13 январь куни Тошкент шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро К.Е.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...