Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда автобус ичида мастурбация қилган эркак видеога олинган. Мухбиримиз хабар беришича, ИИВ қоидабузарнинг шахсини аниқламоқда.
149 сонли автобусда юз берган жирканч ҳолат ҳақида зўравонликка қарши NeMolchi.uz. лойиҳаси сўзлаб берган.
“Кеча кечқурун автобусда уйга қайтаётган эдим. Буни кўриб қотиб қолдим. Бир неча киши автобусга миниб, орқага жойлашмоқчи эди. Бир эркак менинг ёнимга ўтирмоқчи бўлди. Мен уни итариб, йўқол кет, дедим”, - дея маълум қилмоқда видео муаллифи.
Унинг сўзларига кўра, у кейинги бекатда автобусга минган милиция ходимига видеолавҳани кўрсатган.
“У бошини силтаб, эркакнинг ёнига борди. Улар менга орқаларини қилиб, ниманидир 5 дақиқа муҳокама қилиб туришди. Кейин эса жим бўлиб қолишди. Автобуснинг сўнгги бекатига яқинланшганимизда милиция ходими автобусдан тушиб кетди”, - деди у.
NeMolchi.uz маълум қилишича, видео ИИВ профилактика бўлимига топширилиб, улар “қахрамон”нинг шахсини аниқлашади. Умид қиламизки, эркак топилади ва албатта жавобгарликка тортилади.
Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йилнинг охирида Тошкентда автобуслардаги тегажоқлик ҳолатларига қарши кампания бошланиб кетди. 2021 йилнинг 25 ноябридан огоҳлантириш акс этган янги чипталар берила бошланди, махсус “чақирув” тугмачаси ишга туширилди.
Бунинг сабаби шундаки, айрим эркаклар фурсатдан фойдаланиб, лаззатланиш учун қизларга суртинишади ёки уларга тегишади. Бу каби тегажоқликларга дуч келган қизларнинг айтишича, бундай одамларни жазолаш ниҳоятда мушкул.
Изоҳлар мавжуд емас