Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда жамоат транспортида йўловчилар, жумладан, аёллар ва болалар иштирокида шаҳвоний ҳаракатларни намойиш этган эркак қўлга олинди. Суд унга нисбатан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Ҳодиса 3 июнь куни эрталаб 42-сонли автобусда содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўловчилардан бири жамоат транспорти салонида очиқчасига ўз нафсини қондирган. Эркак воқеаларни видеога ола бошлаган йўловчи аёлнинг танбеҳидан кейингина ўз ҳаракатларини бас қилган.
Қоидабузар 48 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида эркак ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан майда безорилик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик моддалари билан маъмурий иш қўзғатилган.
Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига юборилган. Суд қарори билан ҳуқуқбузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Аввалроқ жамоат жойида бир қатор номақбул хатти-ҳаракатларни содир этган эркак 15 суткага маъмурий қамоққа олинган эди. Суд жараёнида ҳуқуқбузар Навоий номидаги театрнинг хор артисти эканлиги маълум бўлди.

Изоҳлар мавжуд емас