Загрузка
Загрузка
Тошкентда автомобиль юкхонасига жасад топилган
Ҳодисалар

Тошкентда автомобиль юкхонасига жасад топилган

528
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 9 январь куни Тошкентнинг Яшнабод туманидаги автотураргоҳ жойлашган автомобиль юкхонасида такси ҳайдовчисининг жасади топилган. Бош прокуратура маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, унинг қўл ва оёқлари боғланган бўлган.

Прокуратуранинг маълум қилишича, 8 январь куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи аёл 31 ёшли ўғлининг йўқолиб қолганини билдириб, унинг топилишида амалий ёрдам сўраб, ИИБга мурожаат қилган. Ўғли ўзининг “Кобаль” русумли автомобилида “Андижон-Тошкент” йўналишида таксичилик қилган.

“7 январь куни тахминан соат 17-55да фуқаро Шаҳрихон туманидаги тураргоҳдан 11650 долларни олиб, Тошкентдаги танишига етказиш учун йўлга чиққан. У билан машинада яна уч нафар нотаниш кимса бўлган. Такси ҳайдовчиси қотиллик қурбони бўлишини инобатга олиб, 9 январь Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган”, - дея қайд этмоқда Бош прокуратура.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар давомида уч нафар гумонланувчи Қўқон шаҳрида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...