Тошкентда автомобиллардан пул ва кимматбаҳо буюмларни ўғирлаган бир гуруҳ шахслар ушланди
Ҳодисалар

Тошкентда автомобиллардан пул ва кимматбаҳо буюмларни ўғирлаган бир гуруҳ шахслар ушланди

516

Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Тошкентда автомобиллардан пул ва кимматбаҳо буюмларни ўғирлаган бир гуруҳ шахслар ушланди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

“21 ноябрь куни Яккасарой тумани ИИБга 22 ёшли Джохар Л. қўнғироқ қилиб,   номаълум шахслар унинг автомобилидан 11.2 миллион сўмлик шахсий буюмларини ўғирлаганлиги ҳақида хабар берган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169 (ўғрилик) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган", – деб билдирмоқда ИИББ.

21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси, кеч соат 3:30да Шайҳонтохур тумани ички ишлар бўлимига 41 ёшли А. Лазиз мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган “Эпика” русумли автомобилдан буюм ва ҳужжатлар йўқолганлигини билдирган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169 (ўғрилик) моддаси бўийча жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ташқи кузатув камералари ўрганилиб, иккала жиноят ҳам “Кобальт” русумли машинада ҳаракатланган бир хил шахслар томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида 23 ноябрь куни гумонланувчилар қўлга олинган. Булар: Андижон шаҳрида туғилган 24 ёшли Мансуржон Мансуров ва Афзал Лутфиев ҳамда 22 ёшли Хуршидбек Шамшиддиновлар.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этиб, ушбу шахсларнинг шунга ўхшаш жиноятларни содир этишда тааллуқлилиги текширилмоқда.

ИИББ “Ҳурматли фуқаролар! Агарда сиз мазкур шахсларнинг жиноий фаолиятидан жабрланган бўлсангиз, 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади”, – деб хабар тарқатган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+