Загрузка
Загрузка
Тошкентда ҳайдовчи болалар боғчаси ёнида аравачада бўлган болани   қисмоқчи бўлган. Унга боланинг онаси йўл бермагани ёқмаган
Ҳодисалар

Тошкентда ҳайдовчи болалар боғчаси ёнида аравачада бўлган болани қисмоқчи бўлган. Унга боланинг онаси йўл бермагани ёқмаган

935
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда ҳайдовчи   болалар боғчаси ёнида аравачада бўлган болани   қисмоқчи бўлган. Унга боланинг онаси йўл бермагани ёқмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мазкур ҳодиса тўғрисидаги хабарни жабрланган аёлнинг ўзи “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига жойлаган.

“16 ноябрь куни “Спарк” автомобили ҳайдовчиси билан можаро келиб чиқди. Мен болалар боғчаси ёнида туриб, қизимни кутаётгандим. Бир пайт бу ҳайдовчи боғчага яқинлашиб, аравачани    олишни талаб қилди. Мен четга чиқишга жой йўқ, десамда, у газни босиб келаверди. Ҳолбуки, машинани қўйиш учун жой етарли эди, бордюр ёнида турган аравача ҳеч ҳам халақит бергани йўқ”, -деди аёл.

Сўнгра аёлнинг   автомобиль рақамини суратга олганлиги   ҳайдовчини янада ғазаблантирган ва у аравачага қараб юришни ҳамда   бампер билан қисишни давом этаверган.

“Мен эримга қўнғироқ қилиб, тезда етиб келишини айтдим. Ҳайдовчи билан ўзаро сўкишдик. Боғча ёнида турган   кишилар ҳайдовчига танбеҳ берди, ота-оналардан бир киши наряд чақирди. Ўзим 102га қўнғироқ қилдим. Хуллас, ариза ёздим, ГАИ ходимлари келиб, режани тузиб кетишди. Шу билан   жим-житлик.... .   Балким келишиб кетгандир?”- дея ёзмоқда жабранувчи.

“Инсон ўзини шундай тутиши мумкинми? Қаерга мурожаат қилиш керак? Аравача бутун, болага ҳам ҳеч нарса бўлгани йўқ. Лекин бу ишни шундайлигича қолдириб бўлмайди. Эрим уни ўлдириб қўйиши мумкин эди, одамлар қўймайди. Жавоб ва маслаҳатлар учун олдиндан раҳмат”, -дея якунлади у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...