Загрузка
Загрузка
Тошкентда ҳайдовчилар ўртасида келиб чиққан можаро ИИББ томонидан  текширилмоқда. Улардан бири  тўппонча билан таҳдид қилган
Ҳодисалар

Тошкентда ҳайдовчилар ўртасида келиб чиққан можаро ИИББ томонидан текширилмоқда. Улардан бири тўппонча билан таҳдид қилган

1607
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Куни кеча Тошкентда ҳайдовчилар ўртасида келиб чиққан можаро давомида улардан бири тўппонча билан таҳдид қилганини акс эттирувчи видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.

ИИББ берган хабарга кўра: “Олмазор тумани ИИБ томонидан мазкур воқеа текширилиб, можаро иштирокчилари ва унинг сабаблари аниқлаштирилди. Воқеа Келес кўчасида юз берган. Шу пайтда у ерда светофор ишламаганлиги боис тирбандлик юзага келган”.

Иккита автомобиль эгалари – “Матиз”ни бошқарган 28 ёшли Фарход Ю., ва “Кобальт”да бўлган 51 ёшли Жаҳонгир Ж. бир-бировларига йўл бермаганлиги учун низо келиб чиққан. Жанжал давомида Фарход Ю. ҳақиқатдан ҳам Жаҳонгирга уйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.

ИИББ айтишича, мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда. Унинг натижалари бўйича иштирокчилар ҳатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...