Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда ҳайдовчилар ўртасида яна жанжал юз берган. Аёл ҳайдовчи бировнинг автомобилини оёғи билан тепган, бунга жавобан эркак аёлни уриб кетган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
ИИББ маълум қилинишича, воқеа 4 сентябрь куни Тошкентнинг Сергели туманида юз берган. “Changan” юк машинаси ва "Спарк” ҳайдовчилари катта йўлда жанжал қилишган. Бунга нима сабаб бўлгани номаълум.
"Changan" русумли автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойидан кетмоқчи бўлган вақтда “Спарк” ҳайдовчиси ушбу юк автомобилининг олд қисмига тепган ва бамперни синдирган. Шундан кейин юк машинаси ҳайдовчиси тўхтамасдан ҳаракатни давом этган ва аёлни туртиб ўтган.
Видеода акс эттирилишича, аёл хушидан кетиб, йўлда ётган ва унинг ёнига ҳамшира югуриб келган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг маълум қилишича, аёл тан жароҳати олган. Унинг айни пайтдаги ҳолати бўйича маълумот берилмаган. Ушбу воқеа юзасидан ИИББ томонидан текшириш олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас