Загрузка
Загрузка
Тошкентда бир гуруҳ эркаклар ҳеч бир сабабсиз кишини калтаклашган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган
Ҳодисалар

Тошкентда бир гуруҳ эркаклар ҳеч бир сабабсиз кишини калтаклашган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган

910
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда бир гуруҳ эркаклар ҳеч бир сабабсиз кишини калтаклашган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.    

Эслатиб ўтамизки, ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги дўконлардан бирининг олдида жанжал акс этган видеотасвир тарқалди. 

Бу ҳолат бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилади.

“10 июль куни тахминан соат 17:05 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста Олим кўчасидаги автобус бекатида жойлашган дўконнинг олдида номаълум шахслар ҳеч бир сабабсиз 1995 ймлда туғилган. Қ.Баходирни уриб тан жароҳати етказишган. Натижада эркак тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган”, - дея маълум қилмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.

Мазкур жиноятга алоқадор шахслар тезкорлик билан аниқланган. Ҳолат юзасидан Р.Сардорбек ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (“безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. 

“Фуқароларнинг ҳуқуқий билимга эга бўлмаганлиги ҳамда жиноят ишини қўзғатишнинг процессуал асослари ва тартибини билмаслиги кўпинча тушунмовчиликларга, видеотасвирга берилган шарҳдаги каби асоссиз айбловларга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун биз фуқаролардан бу каби айбловларга шошмасликларини, айниқса воқеа юз берганига қисқа вақт ўтганлигини, уларнинг хулосалари хато бўлиши мумкинлигини инобатга олишларини сўраб қоламиз”, -дея маълум қилмоқда ИИББ.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+