Загрузка
Загрузка
Тошкентда бир гуруҳ ёш йигитлар Янги йил кечаси ҳуқуқни муҳофаза  қилиш идоралари ходимлари билан муштлашган
Ҳодисалар

Тошкентда бир гуруҳ ёш йигитлар Янги йил кечаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан муштлашган

491
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙҲХББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда бир гуруҳ ёш йигитлар Янги йил кечаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан муштлашган.

Бошқарма берган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 31 декабрь кунидан 2021 йилнинг 1 январь кунига ўтар кечаси тахминан соат 04:00да Чилонзор тумани, Муқумий кўчасида "Матиз" русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган.

“Қатортол кўчасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва натижада автомобиль бетон тўсиққа бориб урилган. Автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган”, - дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.

Фуқаролардан бир нафари ушланиб, туман ИИБга олиб борилган. Қолган 3 нафар фуқаро ҳодиса жойидан яширинган.

“Ҳозирда барча фуқаролар шахсига аниқлик киритилган. Ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дея маълумот бермоқда бошқарма.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...