Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда реклама баннерларини бузиш билан боғлиқ ҳаракатлар давом этмоқда. Назаримизда, шаҳар ҳокимлиги нима бўлишидан қатъий назар, шаҳарни тозалашга қарор қилган. Бу жараён охиригача боришини ҳамма тушуниб турибди. Бироқ, ҳаётга хавф соладиган ҳолатлар юзага келса, шаҳар маъмуриятининг айрим ходимлари барчага ва ҳамма нарсага тупурганини англайсиз. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат Чилонзор тумани Гафур Ғулом истироҳат боғи яқинидаги “Мирзо Улуғбек” метро бекати ёнида юз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳадан маълум бўлишича, реклама баннерини бузиш ишлари оддий хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан туриб амалга оширилмоқда.
Йиқилаётган баннер ҳаракатланаётган “Спарк” автомобилига бориб урилган ва катта фожеа юз беришига сал қолган. “Спарк”нинг ўрнида йўловчиларга тўла ва газ билан жиҳозланган автобус бўлсачи? Ҳокимлик ва ҳуқуқ тартибот идораси бу воқеа бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамизки, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги реклама баннерлари ноқонуний бузилаётгани бўйича берилган саволдан сўнг журналистлардан “қочиб” кетган.
Бунлан олдинроқ, Humo Media агентлиги раҳбари Савелий Соколов билбордларнинг бузилиши тартибсиз амалга оширилаётгани, ҳокимлик бу ҳаракатларнинг қонунийлигини исботловчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаётгани ҳақида мухбиримизга гапириб берган эди.
Изоҳлар мавжуд емас