Загрузка
Загрузка
Тошкентда экстремистик гуруҳ аъзолари қўлга олинган
Ҳодисалар

Тошкентда экстремистик гуруҳ аъзолари қўлга олинган

803
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида яшаб келаётган тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилот аъзоларининг фаолиятига чек қўйилган. Бу ҳақда ИИВ маълумотларига таянгна ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Гуруҳ аъзоларидан бири Телеграмм мессенжерида "Чойхона" ва "Иймонлашайлик" номли Телеграм гуруҳларини яратиб, унга дўстлари ва қариндошларини қўшган. Ушбу гуруҳлар орқали у тақиқланган материалларни тарқатишни бошлаган, янги тарафдорларини тақиқланган ташкилот сафига қўшилишга таклиф қилган.

Ушбу жиноий гуруҳ фаолиятига ҳозирда Польшада "Маҳмуд Абдулмўмин" тахаллуси билан яширинган “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг ғоявий раҳбарларидан бири раҳбарлик қилган. Айнан у Ўзбекистон ва хориждаги кўплаб юртдошларимизнинг радикаллашувига сабабчи ҳисобланади.

Ички ишлар вазирлигига кўра, бу тахаллус остида халқаро қидирувда бўлган 42 ёшли Қирғизистон фуқароси Махмуджон Хайдаров яшириниб юрибди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...