Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтнинг Миробод туманида Yutong электробус ва Haval автомобили кетма-кет уриб юборгани оқибатида пиёда вафот этди.
Ҳодиса 9 декабрь куни кечқурун Ислом Каримов кўчасида содир бўлган, деб хабар берди ИИББ ЙҲХБ.
Yutong русумли электробус ҳайдовчиси йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган эркакни уриб юборган. Зарба оқибатида пиёда қарама-қарши йўналишга тушиб кетган, у ерда уни яна Haval автомобили уриб юборган.
Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси ("Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас