Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда энаганинг уйида уч яшар бола вафот этган. Аввалроқ болакай ертўлага тушиб кетган экан. Аммо энага тез ёрдам чақирмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
ИИББ маълумотларига кўра, фожеа 25 апрель куни Сергели туманида юз берган.
Уч ёшли қиз ўлимидан бир кун олдин онасининг синфдоши бўлган 27 ёшли энаганинг уйида бўлган. Бу ерда у эҳтиётсизлик туфайли ертўлага тушиб кетган. Энага бу ҳақда боланинг онасига хабар бермаган ва тез ёрдам чақирмаган, чунки қизалоқ йиқилгандан кейин ўзини яхши ҳис қилган.
25 апрель куни эрталаб соат 10 атрофида қизалоқ ҳушидан кетиб, тез ёрдам бригадаси келишигача вафот этган.
Боланинг ўлими сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Энага ҳибсга олинган.
Изоҳлар мавжуд емас