Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 10 июль куни янги ТошМИ ҳудудида қувурнинг кучли ёрилиши содир бўлди. Воқеа жойидан олинган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Кадрларда ҳавога чанг кўтарилаётгани, тошлар сочилиб кетаётгани кўринади.
ФВВ хабарига кўра, ҳодиса соат 11:00 атрофида Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчасида содир бўлган. Бунга диаметри 800 миллиметр бўлган қувурдаги босим сабаб бўлган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган. Портлашдан ҳосил бўлган тошлар атрофдаги ҳудудга сочилиб кетган. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас