Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда 6 ёшли қизалоққа тегажонлик қилган эркак устидан суд жараёни бошланган. У болани алдов йўли билан кўп қаватли уй подъездига олиб кириб, уни ўпган, қучоқлаган ва ахлоқсиз ҳаракатларни содир этган. Бу ҳақда зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳасига асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда.
“Мазкур воқеа жорий йилда ёзги таътил пайтида юз берган. Қизча дугонаси билан уй ёнида ўйнаб туриб, мушукни излаб туришган. Буни пайқаб қолган нотаниш кимса уларни алдаб, поъездга чақириб олган. Қизақлоқнинг айтишича, эркак подъезда уни қучоқлаган ва лабларидан ўпган. Сўнгра биринчи ва иккинчи қаватлар ўртасига кўтарилиб, уни яна лабларидан ўпа бошлаган, қизалоқнинг ички кийимларини ечган ва жинсий аъзоларига теккан. Қолаверса, эркак унинг орқа авратига бармоғини тиқмоқчи бўлган”, - дея маълум қилмоқда NeMolchi.uz.
Қизалоқ бақирмаслиги учун эркак унининг оғзини ёпиб турган. Мазкур уйда яшовчилардан бири эшигини очгач, эркак қизалоқнинг кийимларини кийинтириб, ўнгача санашни ва кейин чиқиб кетишни буюрган.
Жабрланган қизалоқнинг онаси айтиб беришича, қизи уйга йиғлаб келган ҳамда воқеа тафсилотларини айтиб берган. Онаси дарҳол ички ишлар идорасига мурожаат қилган. Кузатув камералари ёрдамида эркак бир сутка ичида топилган.
Эркак тушунтириш хати ёзиб, унда спиртли ичимлик истеъмол қилгани, дўконга бораётганида бу воқеа содир бўлганини баён қилган. Бироқ, адвокат пайдо бўлгач, ўзининг илгариги кўрсатмларини ўзгартирган. Даставвал, тушунтириш хатида у мастурбация қилганини, сўнгра тушунтириш хатини қўрққанидан ёзганини ва ниҳоят, у мажбуран ёзганини билдирган.
Ўтказилган психологик экспертиза натижасида қизалоқ жинсий тегажонлик белгиларга ўхшаш стрессни бошидан кечиргани аниқланган. Шунингдек, мутахассислар қизалоқ тўғри гапираётганини айтишган.
Эркакка Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айблов эълон қилинган:
- 129 модданинг 1 қисми – 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни содир этиш; максимал жазо – 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
- 119 модданинг 4 қисми - Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш; максимал жазо – 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш.
Иш Юнусобод тумани суди томонидан кўриб чиқилмоқда. Биринчи мажлисда айбланувчи 129 модда бўйича айбини тан олган, лекин 119 модда бўйича ўзини айбсиз деб айтган.
Бешта сўроқдан ўтган қизалоқ ҳолати унинг яқинларини ташвишга солмоқда. Жараённи кузатиб борамиз ва адолатли қарор қабул қилинишига умид қиламиз.
Изоҳлар мавжуд емас