Загрузка
Загрузка
Тошкентда фирибгар аёл ўзини Миллий гвардия майори сифатида таништириб,  у ерда ишламоқчи бўлганлардан  пул йиғган
Ҳодисалар

Тошкентда фирибгар аёл ўзини Миллий гвардия майори сифатида таништириб, у ерда ишламоқчи бўлганлардан пул йиғган

2133
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда фирибгар аёл ўзини Миллий гвардия майори сифатида таништириб, у ерда ишламоқчи бўлганлардан пул йиғган. 

Миллий гвардия матбуот-хизмати берган маълумотга кўра: "Ўзини Гулбаҳор деб таништирган аёл ўзини Миллий гвардиянинг майори деб атаган. У Миллий гвардияга ишга жойлашишга ёрдам беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг 15,8 миллион сўм ва 300 доллар миқдоридаги пулларни олган, шунингдек кўплаб бажара олмайдиган ваъдалар бериб, фирибгарлик орқали бошқа фуқароларнинг катта миқдордаги маблағларини қўлга киритган".

Тергов натижасида аниқланишича, Фарғона вилоятида туғилган, илгари уч марта судланган (1966 йилда туғилган), ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида рўйхатдан ўтмасдан яшаётган Г.Султонова мазкур жиноятга қўл урган.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Г.Султоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (Пора бериш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...