Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Тошкентда қизга шайдо қилиб беришни ваъда қилган фолбинга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Миробод тумани ИИБга 28 ёшли Зилола мурожаат қилиб, йигитини шайдо қилиб беришни ваъда қилган 20 ёшли Валентинага нисбатан чора кўрилишини сўраган.
ИИББ берган маълумотга кўра: “Валентина “хизмати” учун Зилоладан 450 минг сўм ва 32.8 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни олган. Аммо ваъдасининг устидан чиқмасдан, фолбин пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган”
Изоҳлар мавжуд емас