Загрузка
Загрузка
Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора олишда қўлга тушди
Ҳодисалар

Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора олишда қўлга тушди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида ички ишлар органларининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди. 

Маълум бўлишича,  Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Терговга қадар текширув ва жиноят қидирув бўлими бўлинма бошлиғи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

 Тергов маълумотларига кўра, у фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича қўзғатилган ишни ижобий ҳал этиш учун 7 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шунингдек, тадбиркорга тегишли ресторанда юз берган ёнғин оқибатида ходимлардан бирининг куйиш жароҳати олгани юзасидан қўзғатилган жиноят ишини ҳам тугатиб бериш эвазига қўшимча 500 доллар сўраган.

Шу тариқа мансабдор шахс жами 7,5 минг доллар олишни режалаштирган. 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида у олдиндан келишилган маблағнинг бир қисми бўлган 2,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...