Загрузка
Загрузка
Тошкентда  икки нафар  ҳайдовчи  туширилаётган  шлагбаумга  қарамай, темир  йўлдан  ўтмоқчи бўлган.  Машиналардан бири  ағдарилиб  кетган
Ҳодисалар

Тошкентда икки нафар ҳайдовчи туширилаётган шлагбаумга қарамай, темир йўлдан ўтмоқчи бўлган. Машиналардан бири ағдарилиб кетган

553
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда икки нафар ҳайдовчи туширилаётган шлагбаумга қарамай, темир йўлдан ўтмоқчи бўлган. Мухбиримиз хабар беришича, машиналардан бири ағдарилиб кетган. 

“2021 йил 10 январь куни тахминан соат 17.30 да Юнусобод тумани ҳудудида Локомотив боғи яқинида “Nexia” русумли автомобиль (давлат рақами 01 J 079 BB) ҳайдовчиси 30 ёшли Эршод К. кутилмаган манёвр қилиши натижасида 32 ёшли Ўринбой Т. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомобиль (давлат рақами 01 705 АGA) билан тўқнашув содир этган”, - дея қайд этмоқда ЙҲХББ.

Қайд этиш лозимки, иккала ҳайдовчи ҳам темир йўл светофорининг тақиқловчи белгисига ва шлагбаум туширилаётганлигига қарамасдан ҳаракатни давом эттирган.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра иккала ҳайдовчи ҳам ҳушёр бўлган. Воқеа сабабли ҳеч ким жабр кўрмаган.

Мазкур факт асосида ЙҲХБ ходимлари томонидан иккала ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...