Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВнинг “Постда” газетасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда икки нафар йўловчи такси ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган.
28 апрель куни тахминан соат 2:30 да пойтахтнинг Миробод тумани бўйлаб ўтган Тошкент ҳалқа йўлида икки нафар номаълум шахс 21 ёшли Дониёр бошқарувидаги “Матиз” автомобилига йўловчи сифатида ўтирган. Қибрай тумани Салар қишлоғи ҳудудига келиб, улар ҳайдовчидан машинани тўхтатишни талаб қилишган. Сўнгра пичоқ билан таҳдид қилиб, унинг 3 миллион сўм пулини олиб қочиб кетишган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 20 ёшли Тоҳир ва 18 ёшли Диёр содир этгани аниқланган ва улардан топилган 1,4 миллион сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ушбу ҳолат юзасидан эркакларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми "б" банди бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, ушбу жиноятни содир этганлик учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас