Загрузка
Загрузка
Тошкентда икки ойлик мушукча бешинчи қаватдан ташлаб юборилган.  Буни қилган аёл бор-йўғи 245 минг сўм жаримага тортилган
Ҳодисалар

Тошкентда икки ойлик мушукча бешинчи қаватдан ташлаб юборилган. Буни қилган аёл бор-йўғи 245 минг сўм жаримага тортилган

791
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентлик аёл боласига “ташланган” мушукчани бешинчи қават деразасидан улоқтирган. Бу хақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"4 июль куни "Меҳр ва Оқибат" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг ишонч телефонига Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқародан хабар келиб тушган. У 5 қават деразасидан икки ойлик мушукча ташлаб юборилганига гувоҳ бўлган. Аёл ва яна иккита гувоҳ милицияга мурожаат қилиб, ариза ёзган", - дея қайд этишмоқда зооҳимоячилар.

Суд жараёнида судланувчининг айтишича, тозалаш вақтида квартирага мушук югуриб кириб, боласига ҳужум қилган ва уни тирнаган.

Судья Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111 моддаси (ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича аёлни БҲМнинг 1 баравари (245 000 сўм) миқдорида жаримага тортишга қарор қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+