Тошкентда карийб 7 миллион доллардан юқори пулга ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар фош этилди
Ҳодисалар

Тошкентда карийб 7 миллион доллардан юқори пулга ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар фош этилди

27

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри ва вилоятида ер олди-сотди, қурилишга рухсатномалар бериш ва ижара масалалари орқали катта миқдорда пул талаб қилингани маълум бўлди. Энг йирик сумма — 7,3 миллион доллар. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ходимлари тадбиркорнинг ишончига кирган ҳолда суиистеъмол қилган. Улар Чирчиқ шаҳрида жойлашган ва улгуржи савдо билан шуғулланувчи МЧЖ балансидаги 8,5 гектар ерни фуқарога 6,8 миллион АҚШ долларига сотиб бериш, шу ҳудудга электр, газ, оқова сув йўлларини ўтказиш учун техник шартнома ва рухсатномалар ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатнома олиб бериш эвазига қўшимча 500 минг АҚШ доллари, яъни жами 7,3 миллион АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда улар 160 минг долларни олган вақтда қўлга олинган. Уларнинг ҳаракатлари юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди(фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми "а" банди(мансабдор шахсга пора бериш) билан жиноят иши очилган.

Иккинчи ҳолатда, Тошкентда фуқаро 2022 йилда "E-auksion" орқали 80 м² ерни ижарага олган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. Бир қатор сабабларга кўра қурилиш узоқ муддатга тўхтаб қолган. Бу йил ҳокимият ижара шартномасини бекор қилиш учун судга ариза киритган, аммо суд тадбиркор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида қарорни унинг фойдасига чиқарган.

Судда даъвогар сифатида иштирок этган Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юрист-консульти тадбиркордан апелляция шикояти бермаслик учун 5 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбирда у 4 минг доллар олган вақтда ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси, 2-қисми «в» банди (мансабдор шахснинг пора олиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Сурхондарё ва Фаргона вилоятларида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ қонуний талабларни бузиш ва фуқароларни алдаш орқали пул олишга уриниш билан боғлиқ икки жиноят ҳолатлари фош этилганди.  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...