Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда квартираларни ижарага бериш бўйича сохта эълонларни Интернетда жойлаштириб борган фирибгар қўлга олинган.
Воқеанинг бошланиши шундай бўлган: пойтахтлик Нилуфар уйни ижарага олиш учун онлайн эълонлардан бирига қизиқиб қолган. Уйнинг сурати ва нархини кўриб, эълонда кўрсатилган риелторнинг телефон рақамига қўнғироқ қилган. Телефон гўшагини “Алло” дея бир эркак кўтарган.
Улар ўртасидаги суҳбат қуйидагича кечган. Нилуфар нотаниш эркакка “Салом, мен эълон бўйича қўнғироқ қилапман. Сиз Бахтиёрми”, -деган.
– Ҳа, бу мен.
– Мен эълонингизда кўрсатилган уйни ижарага олмочи эдим.
–Яхши. Кўришиб гаплашишимиз керак. Агарда уй сизга маъқул келса, олдиндан 500 минг сўм берасиз.
Улар учрашувни келишиб олишган ва у ерда пул топширилган. Нилуфар Бахтиёрга 500 минг сўм берган, у эса ўз ўрнида яқин кунларда уйнинг калитини беришини айтган. Бироқ, кунлар ўтган сари калитдан дарак бўлмаган.
Аввалига Бахтиёр турли баҳонлар қилиб, калитни бериш вақтини чўзиб юрган. Сўнгра телефонга жавоб бермай қўйган.
Аниқланишича, Бахтиёр илгари ҳам ўзини риелтор сифатида кўрсатиб, одамларни алдаган экан. Шу усул билан у Феруза К.ни ҳам чув туширмоқчи бўлган. Бироқ, бу галдаги мижоз эҳтиёткорликни кўрсатиб, паспорт ёки нусхасини кўрсатмагунча 100 долларни бермаган.
Биринчи ҳолатдагидек, Бахтиёр олдиндан пулни талаб қилиб, эртаси куни калитни беришни ваъда қилган. Бироқ ваъда ваъдалигича қолган. Жабрланган фуқаролар ички ишлар идорасига мурожаат қилиб, номаълум Бахтиёрга нисбатан чора кўришни сўрашган.
Тергов давомида аниқланишича, фирибгар 38 ёшли Бахтиёр бўлиб, у илгари хам жавобгарликка тортилган экан. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 моддаси 3 қисми (фирибгарлик) бўйича жиноий иш очилган. Эркак жабрланувчиларга еткпзилган зарарни қоплаган бўлсада, унга суд томонидан адолатли жазо тайинланади.
Изоҳлар мавжуд емас