Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда Lacetti ағдарилиб кетган. Batafsil.uz. мухбири хабар беришича, ҳайдовчи катта тезликда кўлмакни айланиб ўтмоқчи бўлган.
“4 май куни тахминан соат 03.00да кичик халқа автомобиль йўлида “Lacetti” русумли автомобилни бошқарган 1991 йилда туғилган ҳайдовчи тезлик ва бошқарув услубини нотўғри танлаб, йўл шароитини инобатга олмаганлиги сабабли бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилган. Воқеа жойида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар топилмади”, -дея маълум қилмоқда ИИББ.
ЙТҲ оқибатида автомобиль йўловчиси - 2005 йилда туғилган вояга етмаган М.М. сезиларли бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас