Тошкентда «Ласетти» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, йўловчи автобуси билан тўқнашган
Ҳодисалар

Тошкентда «Ласетти» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, йўловчи автобуси билан тўқнашган

632

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда жамоат транспорти иштирокида навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Мухбиримиз хабар беришича, «Ласетти» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, йўловчи автобуси билан тўқнашган.

“Тошшаҳартрансхизмат” маълум қилишича, ҳодиса бугун 18 октябрь куни тахминан 6: 30да, Чоштепа кўчасида содир бўлган. “Лаcетти” автомобили 122 –сонли йўналишга хизмат кўрсатувчи йўловчи автобусининг орқа томонига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси жароҳатланган ва касалхонага жойлаштирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Ласетти” ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+