Тошкентда маст эркак “Дамас”ни олиб қочиб, аварияга учраган
Ҳодисалар

Тошкентда маст эркак “Дамас”ни олиб қочиб, аварияга учраган

870

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда маст эркак “Дамас”ни олиб қочиб, аварияга учраган. 

“5 июнь куни тахминан соат 18.00да 102 рақамига автомобиль олиб қочилгани тўғрисида хабар келиб тушди. Қозоғистон Республикасида 1971 йилда туғилган Абдулланинг    маълум қилишча, шу куни тахминан соат 17.00да у “Damas” автомобилини эшиги қулфланмаган ҳолда калити билан қолдирган. Орадан бир соат ўтгач транспорт воситаси қолдирилган жойда йўқлигини кўриб, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига хабар берган”, - дея маълум қилмоқда ИИББ.

Гувоҳларнинг гапларига кўра, автомобиль ёнига 20-35 ёшлар оралиғидаги маст йигит келиб, эшик очиқлигини кўриб автомобилни номаълум томонга ҳайдаб кетган.

“Соат 19.35 Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан олиб борилган тадбир давомида тез орада юқоридаги автомобиль Бектемир туманидаги Охангарон шоссесида “Nexia” автомобили билан ЙТҲга учрагани ҳақида хабар келиб тушди. Тўқнашувдан сўнг гумонланувчи воқеа жойини тарк этган, аммо тез орада ички ишлар органлари ходимлари томонидан Чирчиқ дарёси кўприги остида қўлга олинган”- дейилмоқда ИИББ маълумотида.

Гумонланувчи шахси аниқланган. 1989 йилда туғилган, илгари судланмаган Тошкент вилоятилик Александр бу жиноятга қўл урган.

Фуқаро қўлга олиниб, Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб борилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+