Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтда эркак жамоат жойида беҳаё хатти-ҳаракатлари учун беш суткага қамалди.
Суд материалларига кўра, воқеа 29 сентябрь куни Сергели-2 мавзесида содир бўлган. 46 ёшли эркак маст ҳолда турар-жой биносига кираверишда икки аёлга жинсий аъзоларини намойиш қилган.
Суд мажлисида у ўз айбига иқрор бўлиб, маст ҳолда шундай қилганини тушунтирган. Дастлаб ҳаракатлар "майда безорилик" сифатида баҳоланган, бироқ кейинчалик суд уларни 41-1-модда - жинсий зўравонлик бўйича қайта квалификация қилган.
Натижада эркакка беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари, қамоққа олинган ҳар бир кун учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида изоляторда сақлаш харажатлари ундирилади.

Изоҳлар мавжуд емас