Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармаган ва уни ҳақорат қилган икки нафар йигитлар 11 суткага қамалган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“1 июнь куни тахминан 21:30да Чилонзор туманидаги Фурқат кўчасида “Матиз” ҳайдовчиси ЙПХ инпекторининг талабига кўра тўхтамаган ва ҳаракатланиши давом эттирган. Йўл ҳаракати тўсилган кейинги чорраҳада ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлган. Бу ерда у йўловчиси билан бирга ҳамманинг кўз олдида ҳуқуқ-тартибот ходимларини ҳақорат қила бошлаган", - дея қайд этмоқда ИИББ.
Кейинчалик, 1999 ва 1997 йилда пойтахтда туғилган икки нафар ёш йигит шахсий юмушлари билан шошилиб кетаётгани ва шунинг учун инспектор талабига кўра тўхтамаганини билдиришган.
Кейинги чорраҳада улар тўхтатилгач, автомобиль жарима майдончасига олиб борилиши маълум қилинган. Бунга жавобан йигитлар жаҳл қилиб, ҳуқуқ тартибот идораси ходимини ҳақорат қилишган. Энди йигитлар 11 сутка давомида панжара ортида бўлишади.
Изоҳлар мавжуд емас