Загрузка
Загрузка
Тошкентда  Миллий гвардиянинг  сохта  ходими уриб ўлдирилган
Ҳодисалар

Тошкентда Миллий гвардиянинг сохта ходими уриб ўлдирилган

935
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Мухбиримиз хабар қилишича, Тошкентда Миллий гвардиянинг сохта ходими уриб ўлдирилган. 

"18 февраль куни соат 19:30 ларда 23 ёшли Ағзамжон Х., Яшнобод тумани Катта Қўйлиқ МФЙда жойлашган “Раимжон ота” кафесида таниши 28 ёшли Бобомурод М., билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, суҳбатлари давомида Бобомурод М. ўзини “Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман” деб уни шахсиятига тегувчи сўзлар билан ҳақорат қилган”, - дея маълум қилмоқда Тергов департаменти

Яқинда 10 суткада қамалган Ағзамжон Х., танишидан қасд олишга қарор қилган. Шу куни у соат 01:00 ларда Бобомурод М.,ни Катта Қўйлиқ МФЙ ҳудудидаги ер ости йўлагига олиб бориб, ўлгунича урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ағзамжон Х.,га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида   Бобомурод М., “Миллий гвардия” ходими эмаслиги, 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...