Загрузка
Загрузка
Тошкентда мотоцикллар ва Onix иштирокидаги ЙТҲда инспектор ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Тошкентда мотоцикллар ва Onix иштирокидаги ЙТҲда инспектор ҳалок бўлди

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 16 июль куни соат 18:30 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги "Дўрмон йўли" ва "Ғазалкент" кўчалари чорраҳасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, патруллик мотоциклларида ҳаракатланаётган уч нафар ЙПХ инспектори Onix русумли автомобиль билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида патруллик мотоциклини бошқарган бир нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Яна бир неча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

ЙҲХХ маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда ушбу ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштируви олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, орган тизимида 2026 йилнинг дастлабки олти ойида ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида 18 нафар ички ишлар ходими ҳалок бўлган, яна 78 нафар ходим эса турли хавфли вазиятларни бартараф этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш жараёнида тан жароҳати олганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...