Загрузка
Загрузка
Тошкентда наркотик моддаларни сотиш билан шуғуланган хорижлик фуқаро ушланган. У пойтахтда 500га яқин жойда наркотик яшириб қўйган
Ҳодисалар

Тошкентда наркотик моддаларни сотиш билан шуғуланган хорижлик фуқаро ушланган. У пойтахтда 500га яқин жойда наркотик яшириб қўйган

466
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган 29 ёшли Қирғизистон фуқаросини қўлга олишган. У Тошкентда синтетик наркотикларни 500га яқин жойга яшириб қўйган. Шу билан бирга, у Ўзбекистон пойтахтида гиёҳванд моддаларни тарқатиш учун чет элдан махсус ёлланган. Бу ҳақда ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Чет эллик фуқаро дарахт остида яширинган пакетни олишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олинган. Аниқланишича, унда 250 грамм синтетик наркотик бор экан. Унинг вақтинчалик яшаш жойида ўтказилган тинтув чоғида электрон тарози, изолента, синтетик дориларни қадоқлаш учун пакетлар, шунингдек, ярим килограмм наша топилган ва мусодара қилинган.

Қўлга олинган кишининг мобил телефонини дастлабки текшириш пайтида Эсен гиёҳванд моддаларни белгиланган жойлардан олиб чиқиш, уларни қадоқлаш ва яшириш бўйича Интернетда кўрсатма олгани маълум бўлган.

Тергов давомида синтетик наркотикларни сотиш механизмлари фош қилинган. Маълум бўлишича, Эсен Қирғизистонда бўла туриб, Телеграм канали орқали иш топган. Яъни унга Ўзбекистон пойтахтига бориб, катта миқдордаги синтетик наркотикларни олдиндан дозаларга ажратиб, яширин жойлар орқали сотиш ва эвазига   пул топиш таклифи берилган.

Эсен бунга рози бўлган ва шу йилнинг июль ойида Тошкентга келган. У дастлабки кунлардан бошлаб мефедрон сота бошлаган ва тўрт ой ичида шаҳар атрофида умумий оғирлиги 700 грамм бўлган 500та яширин жойга синтетик моддаларни жойлаштирган. У ҳар ҳафта ўз хизматлари учун тўловни электрон ҳамёнига олиб турган.

Қайд этиш керакки, тезкор чора-тадбирлар жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 248 миллион сўмлик гиёҳванд моддалар тарқатилишини тўхтатишган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумон қилинувчига нисбатан Жиноят кодексининг 273 моддаси 5 қисми билан жиноий иш қўзғатилган. У ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда. Агар суд Эссенни айбдор деб топса, у 10 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...