Загрузка
Загрузка
Тошкентда “Нексия” газ қувурини таъмирлаш учун қазилган  хандакка  тушиб кетди
Ҳодисалар

Тошкентда “Нексия” газ қувурини таъмирлаш учун қазилган хандакка тушиб кетди

1844
Загрузка

Ўзбекистон, Ташкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Тошкентда газ қувурини таъмирлаш учун қазилган хандакка “Нексия” тушиб кетган.

Туман ИИБ берган маълумотга кўра: “14 декабрь куни тахминан соат 19.10да Мирзо-Улуғбек туманининг Олтинтепа кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. “Нексия”да бўлган 39 ёшли ҳайдовчи транспорт воситаси бошқарувини йўқотиб қўйган. Бунинг оқибатида автомобиль огоҳлантирувчи белгилар ва тўсиқ чамбаларидан ўтиб кетиб, таъмирлаш хизматлари томонидан қазилган хандакка тушиб қолган. Жарбланганлар йўқ”.

“Нексия” ҳадовчисининг айтишича, йўл-транспорт ҳодисасига йўлда авария ҳолатини келбириб чиқарган бошқа бир автомобиль айбдордир. Аммо, ўша машинанинг давлат рақами ёки моделини ҳайдовчи эслай олмаган. Мазкур ҳолат ҳамда воқеанинг бошқа тахминий иштирокчиларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шуниси қизиқки, йўл қопламасининг бузилишига сабаб бўлган газ қувурини таъмирлаш ишлари анча вақтдан буён давом этмоқда. Илгарироқ, 22 ноябрь куни таъмирлаш бригадаси раҳбарига нисбатан ЙҲХБ ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 147 моддаси бўйича баённома тузилган эди. Улар томонидан йўл қўйилган камчилик, яъни таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойда огоҳлантирувчи белгисининг йўқлиги бартараф қилинган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...