Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда яна бир блогер-қиз жазоланган. Унинг иштирокидаги лавҳа фойдаланувчиларни ҳайратга солган. Видеода у одобсиз рақсга тушган, йўлларда тартибсиз машина бошқарган ва бошқа шу каби провокацион ҳаракатларни содир этган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ҳозирги ёшлар машҳур бўлиши учун ҳеч нарсадан ўзини тиймаяпти. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, 20 ёшли қиз даставвал одобсиз рақсга тушган, сўнгра тунги пойтахт кўчаларида тартибсиз машина бошқарган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган.
Бир зум ухлаб олган қиз ЙПХ ходимнинг кийимига ўхшаш либосни кийиб, томошани якунлаган.
Қиздан ташқари ушбу воқеада яна тўрт киши иштирок этган уларнинг энг ёши 16га, энг каттаси эса 22га тўлган. Видеога қараганда, базм тун бўйи давом этган.
Ушбу қилмиши учун “юлдуз”га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-4 моддаси 2 қисми бўйича маъмурий баённома тузилган ва у 600 минг сум жаримага тортилган. Видеонинг чоп этилиши ва ундаги ҳуқуқбузарликлар бўйича текширув ишлари давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас