Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Тошкентда пиёда иштирокида ўлим билан тугаган ЙТҲ юз берган.
ИИББ маълум қилишича: “16 март куни тахминан соат 22.30 да Юнусобод тумани Кичик халқа автомобиль йўлида “Ласетти” русумли автомобилнинг 36 ёшли Ойбек С. исми ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган”.
ЙТҲ натижасида 59 ёшли Раҳим З. тан жароҳатлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолганлиги сабабали мазкур ЙТҲ содир этилган.
Изоҳлар мавжуд емас