Загрузка
Загрузка
Тошкентда  рецидивист жиноятчи  аёлни скотч билан боғлаб,  аёвсиз калтаклаган
Ҳодисалар

Тошкентда рецидивист жиноятчи аёлни скотч билан боғлаб, аёвсиз калтаклаган

1337
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманида хавфли жиноятчи қўлга олинган. У аёлни скотч билан боғлаб, шафқатсиз калтаклаган. Бироқ, мухбиримиз хабар қилишича, сергак қўшни аёл туфайли жиноятчи воқеа жойида қочишга улгурмаган.

5 май куни тахминан соат 20:15 Мирзо Улуғбек тумани, 2-сонли ИИБнинг навбатчилик қисмига фуқаро Д.П. мурожаат қилиб, Ц-1 мавзесида яшовчи А.Х. хонадонидан шубҳали шовқин-суронли овозлар эшитилаётганлиги ҳақида хабар берган.

Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-батальон, 1-отряди ходимлари сафдорлар Ш.Тохиров ва С.Камоловлар зудлик билан воқеа жойига етиб боришган. Уларнинг кўз олдида   уйнинг кириш-чиқиш йўлагидан бир эркак югуриб чиққан. Бироқ у қочишга улгурмаган. Ходимлар уни тезкор равишда қўлга олишган.

Фуқаро Д.П. кўрсатган хонадонда оғзи, қўли ва оёқлари скотч билан боғланган ҳолда танаси ва юзидаги турли жароҳатлар билан аёл топилган. Унга дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушланган шахс 2-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлимига олиб келинган. У Учтепа туманида яшовчи ҳамда муқаддам 273-модда бўйича гиёҳванд моддалар билан фирибгарлик қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган Я.А. эканлиги аниқланган

ИИВ матбуот-хизмати маълум қилишича, вокеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...