Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга таътилга келган россиялик журналист Инесса Паперная Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида вафот этган.
"Лента" нашрида ва "Профил" журналида ишлаган қиз ва унинг ҳамроҳи “Караман палаc” меҳмонхонасида яшашган. 20 октябрь куни кечқурун журналистга жўнатма борган, аммо у меҳмонхона ходимларининг қўнғироқларига жавоб бермаган ва хонанинг эшигини очмаган. Хона очилганда, Инесса ва унинг ҳамроҳи ўлик ҳолда топилган.
Меҳмонхона вакиллари мухбиримизга россияликларнинг вафот этганини тасдиқлашди, аммо улар нима бўлганлиги ҳақида хабар беришмади. Айни пайтда тергов олиб борилмоқда, меҳмонхона муҳрланган. Дастлабки тахминга кўра, меҳмонлар ҳовузни тозалагандан сўнг шамоллатиш тизимига кирган ботқоқ газидан бўғилиб қолишган.
Ўлганларнинг жасадлари бир неча кун ичида Москвага етказилади.
Изоҳлар мавжуд емас