Загрузка
Загрузка
Тошкентда шошилинч тиббий ёрдам фельдшери вафот этган қўшнисини жонлантиришдан воз кечгани учун бир эркак томонидан калтакланди
Ҳодисалар

Тошкентда шошилинч тиббий ёрдам фельдшери вафот этган қўшнисини жонлантиришдан воз кечгани учун бир эркак томонидан калтакланди

621
Загрузка

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Тошкентда яшовчи фуқаро ўз қўшнисини шифокорлар келгунига қадар жонлантиришдан бош тортгани учун шошилинч тиббий ёрдам фельдшерини калтаклади. Бу ҳақида пойтахт ИИББ берган маълумотга асоосланиб, Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Ушбу ҳодиса 25 сентябрь куни юз берган. Шошилинч тиббий ёрдам диспетчерига Яшнабод туманида яшовчи кишидан қўнғироқ қилинган. Унинг айтишича, қўшнисининг аҳволи кескин ёмонлашган. Кўрсатилган манзилга зудлик билан шифокорлар гуруҳи юборилган. Шифкорлар томонидан кўрик амалга оширилиб, ўлим қайд этилган. Аммо бундай хулоса қариндошларни мутлақо қониқтирмади. Шифкорларни чақирган эркак зудлик билан марҳумни жонлантиришни талаб қила бошлади. Асосли рад жавобини эшитган қўшни шифокорларга ташланиб кетди. Жабрланган фельдшер турли жароҳатлар билан касалхонага жойлаштирилди.

Кейинчалик воқеа жойига тегровчи ва прокуратуранинг тезкор гуруҳи етиб борди. Ўтказилган суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, марҳум ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги, бош мия ва ўпка ялиғланилиши натижасида вафот қилганлиги аниқланди.

Айтмоқчи, фельдшерни калтаклаган эркак жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Мазкур ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...