Загрузка
Загрузка
Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди

26
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 30 июнь куни соат 05:10 атрофида Тошкент шаҳридаги Бодомзор метро бекати яқинида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Кучли зарба оқибатида Chevrolet Lacetti автомобили икки қисмга бўлиниб кетганди. Дастлаб ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинроқ аниқланишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti автомобилида бўлган икки киши ҳалок бўлган, яна уч нафар, жумладан икки нафар бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Маълумотларга кўра, Kia автомобилини вояга етмаган шахс бошқарган.

Ҳодиса бўйича ўтказилган жамоатчилик муҳокамасида ўсмир ўз айбига иқрор бўлиб, отасининг автомобилини рухсатсиз олиб чиққанини, юқори тезлик сабабли тўқнашувнинг олдини ола олмаганини билдирган. У ҳалок бўлганларнинг яқинлари, ота-онаси ва жамоатчиликдан кечирим сўраб, тенгдошларини ҳеч қачон рулга ўтирмасликка чақирган.

Ўсмирнинг отаси ҳам фарзандининг қилмиши туфайли жабрланган оиладан узр сўраб, қонун доирасида қандай жазо белгиланса, қабул қилишга тайёрлигини айтган. Ҳодиса вақтида автомашина калити уйдагилар ухлаб ётган пайтда олиб чиқиб кетилганини таъкидлаган.

Жамоатчилик муҳокамасида маҳалла фаоллари ва мактаб вакиллари иштирок этиб, вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш оғир оқибатларга олиб келиши таъкидланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар ота-оналарни фарзандларининг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймасликка чақириб, вояга етмаганларнинг рулга ўтириши оддий қоидабузарлик эмас, балки инсонлар ҳаётига хавф туғдирувчи жиддий муаммо эканини таъкидлаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...