Тошкентда тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 10 киши жабрланган.  Воқеага “Ласетти”нинг 20 ёшли ҳайдовчиси  айбдор
Ҳодисалар

Тошкентда тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 10 киши жабрланган. Воқеага “Ласетти”нинг 20 ёшли ҳайдовчиси айбдор

1518

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

ИИББ маълум қилишича: “25 декабрь куни тахминан соат 17:00да Бунёдкор кўчаси (мўлжал: Адабиётчилар ҳиёбони ёнидаги “Сой ресторани)да тўртта автомобиль: ГАЗ 3302 (давлат рақами 01 889 BFA), Дамас (давлат рақами 01 D 528 XA), Ласетти (давлат рақами 01 R 876 EB) ҳамда ВАЗ 2106 ( давлат рақами 10 U 318 CA) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Айни пайтда барча ҳайдовчиларнинг исми ва шарифи аниқланган”.

Бунинг оқибатида “ВАЗ 2106” хайдовчиси ва ундаги тўрт нафар йўловчи, “Ласетти” ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчи ҳамда “Дамас” ҳайдовчиси турли оғирликдаги тан жароҳатларини олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.

ЙТҲнинг дастлабки сабаби қуйидагича. “Ласетти”нинг 20 ёшли ҳайдовчиси Т.Муҳаммадали Бунёдкор-Байналминал кўчасидан тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб транспорт воситаси бошқарувини йўқотган ва бетонли чегарадан ўтиб кетиб қарама-қарши ҳаракатланиш йўлига чиққан. Шу заҳоти у бир вақтнинг ўзида "ГАЗ 3302", "Дамас" ва "ВАЗ 2106" русумли автомобиллар билан тўқнашган.

Терговолди текширувлар давом этмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...