Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Пойтахтда тез тиббий ёрдами ходимига яна ҳужм қилинди. Бу гал Жаҳонгир Ҳожиев исмли тиббиёт ходими ёрдам чақирган пойтахтлик аёл томонидан калтакланди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб, Podrobno.uz мухбири хабар бермоқда.
Калтакланиш натижасида тиббий ходим турли тан жароҳатлари билан 7- клиник касалхонага жойлаштирилган. Шу куннинг ўзида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов жабрланган тиббий ходимдан хабар олган. Унининг ташрифидан сўнг бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий марказига кўчирилган.
“Вазир шунга эътибор бердики, кишилар соғлиги ҳақида қайғураётган тиббиёт ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида меъёрий ҳужжатни қабул қилиш пайт келди. Туну-кун кишиларнинг саломатлигини ўйлаб келаётган шифокорларга нисбатан жамиятдаги салбий муносабатни ўзгартириш керак», - деб изоҳ беришди вазирлик вакиллари.
Шу билан бирга, 2 октябрь куни вазир Бош прокуратурага мурожаат қилиб, шифокорларга ҳужум қилинишининг олдини олиш ва бу учун жавобгарликни кучайтиришга чақирган.
Ўзбекистонда шифокорлар, шу жумладан тез тиббий ёрдам ходимларига тизимли равишда ҳужум қилинмоқда. Масалан, сентябрь ойининг охирларида жаҳлга тўлган эркак қўшнисининг ўлими қайд этилганлиги учун тиббий ёрдам ходимини калтаклаган эди. Бу ҳолатда ҳам жабрланган тез тиббий ёрдам ходими касалхонага жойлаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас