Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Тошкентда ўлим билан тугаган навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
“5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси тахминан кеч соат 1.40 да Олмазор тумани Фаробий кўчасида 23 ёшли Мираюб М. “Нексия-3” автомобилини ишончнома асосида бошқараётганида кўчанинг ёритгич устуни билан тўқнашган” – дея хабар килмоқда ИИББ.
ЙТХ натижасида ҳайдовчи оғир тан жароҳатларини олиб, воқеа жойида вафот этган. Дастлабки хулоса – ҳайдовчи тезликни кескин ошириб, транспорт воситаси бошқарувини йўқотган.
Изоҳлар мавжуд емас