Загрузка
Загрузка
Тошкентда   “Тошкент  шаҳар  сув таъминоти” корхонасининг  иккита  раҳбар  ходими  пора  билан ушланди
Ҳодисалар

Тошкентда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” корхонасининг иккита раҳбар ходими пора билан ушланди

510
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда    “Тошкент шаҳар сув таъминоти” корхонасининг иккита раҳбар ходими пора билан ушланган. 

“16 март куни ИИВга фуқаро А.Э. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида тадбиркорлик қилиш мақсадида Юнусобод тумани Марказ-6 даги бекатни ижарага олиб, бекатга ўтган сув қувурига уланиб, ҳисоблагич ўрнатганлигини ва ҳужжатлаштириш учун Тошкент шаҳар “Сувсоз” бошқармасига мурожаат қилганини билдирган”, дея маълум қилмоқда ИИВ.

Бироқ, бу корхонанинг “Миролим” исмли ходими тадбиркор сув қувурини ўзбошимчалик билан улаганини рўкач қилиб, жаримага тортмаслик эвазига 3 млн. сўм беришини талаб қилган.

Мазкур аризага асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ бўлим бошлиғи Ҳ.М. ушланган. Унинг сўзларига кўра,    пулни “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директори ўринбосари П.Р.нинг кўрсатмасига асосан олган бўлиб, маълум қисмини унга бериши лозим бўлган.

“17 март куни тезкор тадбир давом эттирилиб, директор ўринбосари хизмат хонасида Ҳ.М.дан 3 млн сўм миқдоридаги пуллардан 1 млн 800 минг сўмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди”, - дея хабар қилмоқда вазирлик.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, П.Р. ва Ҳ.М.лар ушланган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...