Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг судьяси Тошкентда уч нафар ўспиринни уриб кетган аёл билан боғлиқ жиноят ишини ёпиқ тарзда кўриб чиқишга қарор қилган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Олий суд берган маълумотга кўра, ушбу қарор, "айрим журналист ва блогерлар жиноий ишни ёритишда ўз нашрларида томонларнинг шаъни ва қадр-қимматига оид шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилаётганликлари боис қабул қилинди. Бу эса ўз навбатида, мазкур жиноий ишда қатнашаётган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига зиддир. "
Шунингдек, Олий суд журналист ва блогерлар эътиборини мазкур иш борасидаги турли хилдаги тухматларга йўл қўйилмаслиги, шунингдек амалдаги қонунчилик, хусусан айни ҳолатда Жиноят-процессуал кодексига асосланиб иш юритаётган суд фаолиятига нисбатан нисбатан нохолис ва ҳиссий изоҳлар берилмаслигига қаратди.
Воқеа ўтган йилнинг 4-июнь куни, тахминан соат 18.30ларда Юнусобод тумани 11-даҳасида юз берган. "Нексия-3" русумли автомашинанинг 42 ёшли ҳайдовчиси даҳа ичидаги йўл ёқасида турган уч нафар 12 ёшли ўспиринларни уриб юборган. Авария натижасида улардан бири воқеа жойида вафот этиб, қолган икки киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Ҳозирги кунда суд тергови олиб борилмоқда, жабрланувчилар ва уларнинг қонуний вакиллари сўроқ қилинмоқда. Аёл Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш)да кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас