Тошкентда қулоқчин таққан икки нафар аёлни поезд уриб кетган. Улардан бири вафот этган
Ҳодисалар

Тошкентда қулоқчин таққан икки нафар аёлни поезд уриб кетган. Улардан бири вафот этган

754

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда қулоқчин таққан икки нафар аёлни юк поезди уриб кетган. Улардан бири вафот этган. 

Биринчи ҳодиса 22 декабрь куни содир бўлган. 32 ёшли аёл олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. 

28 декабрь куни эса 18 ёшли қиз поезд остига тушиб, касалхонага ётқизилган. Айни пайтда унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 

Қайд этилишича, ҳар икки жабрланувчи қулоқчин тақиб олган ва яқинлашаётган поезд сигналларини эшитмаган. 

Эслатиб ўтамизки, 18 декабрь куни Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи аёл поезд остига тушиб вафот этган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...