Тошкентда қувиб ўтиш ва  автомобилни ҳужжатсиз бошқариш каби энг  кўп йўл ҳаракати қоидабузарликлари  қайд этилган
Ҳодисалар

Тошкентда қувиб ўтиш ва автомобилни ҳужжатсиз бошқариш каби энг кўп йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилган

761

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ЙҲХБ Тошкентда йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. Пойтахтда 1 августдан 5 сентябрга қадар 563069та бундай ҳолатлар юз берган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Аксарият ҳолатларда ҳайдовчилар қувиб ўтиш қоидаларини бузганликлари учун (3119 та ҳолатда) жаримага тортилган. Худди шунча ҳолатларда (3109 марта) ҳайдовчилар тегишли ҳужжатларсиз автомобилни бошқариб келишган.

Ой давомида ҳайдовчилар 1915 маротаба светофорнинг таъқиқловчи белгисига бўйсунмаган, 911 та ҳолатда автомобилда телефон ёки видеомонитордан фойдаланилган.

455 нафар киши тегишли рухсатномасиз тонировкадан фойдалангани учун жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, тошкентликлар 392та ҳолатда маст ҳолда автомобилни бошқаришган, 389 марта тротуарлар ва пиёдалар йўлакчаларини босиб ҳайдашган, 309 маротаба тўхташ қоидаларини бузишган. 183 нафар ҳайдовчи ЙҲХБ ходимларининг талабларига бўйсунишмаган, 29 киши сохта, ўзгартирилган ёки бировнинг давлат рақамларидан фойдаланган.

Пиёдалар ҳам ЙҲХБ статистикасига киритилган. Ой давомида пойтахт аҳолиси 2732 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...