Загрузка
Загрузка
Тошкентда вояга етмаган қиз билан шаръий никоҳдан ўтган эркак унга нисбатан зўравонлик қилгани аниқланди
Ҳодисалар

Тошкентда вояга етмаган қиз билан шаръий никоҳдан ўтган эркак унга нисбатан зўравонлик қилгани аниқланди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳри Олмазор туманида вояга етмаган қизга нисбатан жинсий ва жисмоний зўравонлик қилингани ҳақида хабар берилди. Ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, аёл 2025 йил 28 август куни бир эркак билан шаръий никоҳдан ўтган ва шу кундан буён у билан бирга яшаб келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак вояга етмаган қизга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжларини қондирган ва унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

5 октябрь куни Олмазор тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида вояга етмаган қиз ва унинг аммаси билан суҳбат ўтказилган.

Қизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида унга ҳимоя ордери расмийлаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...