Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ижтимоий тармоқларда тарқалган вояга етмаган қизни қандайдир аёл фоҳишаликка оғдирмоқчи бўлгани акс этган видеоларга изоҳ беришди. Ёзув кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Андижон вилояти ИИБ маълумотларига кўра, муқаддам судланган 21 ёшли аёл Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бирида 17 ёшли танишини ушлаб турган. У қизни алоқасиз қолдириб, телефонини тортиб олиб, сотиб юборган, жабрланувчисининг ожизлигидан фойдаланиб, унга мунтазам равишда босим ўтказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 3 та жиноят моддаси билан иш қўзғатилган:
-
138 (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш);
-
135 (одам савдоси);
-
166 (талончилик).
Аёлга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жабрланувчига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас