Загрузка
Загрузка
Тошкентда йўл таъмирланиши сабабли 5 та автобус йўналиши ўзгартирилди
Ҳодисалар

Тошкентда йўл таъмирланиши сабабли 5 та автобус йўналиши ўзгартирилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Сергели туманидаги Лутфкор кўчасининг бир қисми иссиқ сув тармоқларини реконструкция қилиш ишлари сабабли вақтинча ёпилди. Шу муносабат билан, 14 июльдан бошлаб ушбу ҳудуддан ўтувчи 5 та автобус йўналиши вақтинчалик муқобил кўчалар орқали ҳаракатланади.

​Йўл ёпилиши Лутфкор кўчасининг Янги Сергели–Қорасув кўчасидан М.Турсунзода кўчасигача бўлган қисмини қамраб олган. Автобусларнинг янги ҳаракат чизмаси қуйидагича ташкил этилган:

  • № 132-маршрут: Қипчоқ, Янги Сергели, Шокирариқ ва М. Турсунзода кўчалари орқали;

  • ​№ 143-маршрут: Обиҳаёт, Янги Сергели, Қипчоқ кўчалари, "Чинор" метро бекати орқали ва кейинчалик Қипчоқ ҳамда Софдил кўчалари бўйлаб;

  • ​№ 104-маршрут: Қипчоқ кўчаси ва "Чинор" метро бекати орқали, сўнгра М. Турсунзода, Шокирариқ ва Янги Сергели кўчалари бўйлаб;

  • ​№ 112-маршрут: Қипчоқ кўчаси ва "Чинор" метро бекати орқали, сўнгра Қипчоқ, Қўрғонтепа ва Лутфкор кўчалари бўйлаб;

  • ​№ 66-маршрут: Қипчоқ кўчаси ҳамда "Чинор" метро бекати орқали ҳаракатини давом эттиради.

​Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳудудда транспорт тирбандликлари юзага келиши, шунингдек, автобуслар оралиқ вақтларининг узайиши кузатилиши мумкин. Йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш сўралган.

Аввалрок, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг қарорига мувофиқ, пойтахтда реконструкция қилиниши зарур деб топилган жамоат транспорти бекатлари жойлашган 177 та ер майдони (ҳудуд) доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида шаҳар ҳокимлиги номига қайта расмийлаштирилиши белгиланганди. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги мавжуд иншоотлар ҳам ҳокимлик мулкига ўтказилган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...